IFC ўзбек сўмларида деноминация қилинган биринчи облигацияни чиқарди

Дата: 09:36, 29-05-2018.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) ўзбек сўмларида деноминация қилинган биринчи облигацияни чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу $10 млнга тенг бўлган 80 млрд ўзбек сўмини жалб қилишга имкон берди. Маблағлар “Ҳамкорбанк” орқали Ўзбекистонда кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлашни кенгайтириш учун йўналтирилади.

Бу ўзбек сўмида қимматли қоғозлар билан халқаро бозорда ўтказилган биринчи битимдир.

28 майда Тошкентда ЖБ ваколатхонасидан хабар қилишларича, “Самарқанд” номли облигация Лондон фонд биржасида жойлаштирилади.

Икки йиллик облигация активларни бошқариш соҳасидаги ва ривожланаётган бозорларга ихтисослашган банклар билан ING Банк томонидан ташкиллаштирилган битим доирасида жойлаштирилди.

“Глобал инвесторларнинг IFCнинг ўзбек сўмидаги облигацияларига бўлган қизиқишидан мамнунмиз. Облигацияларнинг муваффақиятли чиқиши ўзбек сўмига инвесторларнинг базасини кенгайтириш ва валютамизнинг халқаро капитал бозорида жозибадорлигини нача оширишга ёрдам беради”, - деди Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов.

“Биз IFC билан сўмдаги биринчи облигацияларни чиқаришда ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз. Бу мутлақо янги ташаббус маҳаллий валютада мижозларга кредитлаш имкониятини оширади ва валюта таваккалчиликларини камайтиради”, - деди “Ҳамкорбанк” АТБ Кузатув кенгашининг раиси Икром Ибрагимов.

Эслатиб ўтамизки, IFC 2001 йилдан бошлаб “Ҳамкорбанк” АТБга қарз молиялаштириши ва капиталга инвестициялар шаклида $20 млндан зиёд маблағ тақдим этди. Шунингдек, IFC банкка савдо молиялаштириши линияси ва таваккалчиликларни бошқариш, самарали корпоратив бошқарув тизими, ички назорат ва аудит, филиал тармоғи ва инсон ресурсларини бошқариш, КЎБ банкинги, АКТ, шунингдек, агробизнес салоҳиятини ошириш кабилар бўйича энг яхши амалиётини йўлга қўйиш йўналишларида маслаҳат хизматларини тақдим этди.

$1=7982,25 сўм

Сурат манбаи: http://www.sifat.uz/ru/news/o-gosudarstvennom-vizite-v-uzbekistan-predsedatelya-knr/v-uzbekistane-realizuyut-programmu-po-uluchsheniyu-metodov-vyirashhivaniya-xlopka.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: