ИИББ ҳайдовчиларни тўхтаб туриш ва машинани қаровсиз қолдириб кетиш қоидаларини бузганлик учун жаримага торта бошлади

Дата: 17:32, 15-05-2018.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) эндиликда белгиланмаган жойларда қолдирилган автомобиллар фото ва видео тасвирга олиниб, ўрнатилган тартибда қоидабузарликларни расмийлаштириш жараёни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ИИББ матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Ҳурматли ҳайдовчилар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Бугунги кунда шаҳримиз йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш ҳамда йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан кенг кўламли амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бироқ, шунга қарамай, тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган йўл белгилари таъсир доирасида, шунингдек, автобус бекатлари, тротуарлар, светафорлар, бурилиш ва қайрилиб олиш каби белгиланмаган жойларда автотранспортларнинг тўхтаб туриши ёки уларни қаровсиз қолдириб кетиш ҳолатлари учрамоқда”, - дейилади ИИББ хабарида.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан эндиликда белгиланмаган жойларда қолдирилган автомобиллар фото ва видео тасвирга олиниб, ўрнатилган тартибда қоидабузарликларни расмийлаштириш бошланди.

Эслатиб ўтамизки, 128 моддага мувофиқ, ҳайдовчининг тўхтаб туриш ва машинани қаровсиз қолдириб кетиш қоидаларини бузиш энг ким иш ҳақининг уч баравари миқдорида жаримага тортилишига олиб келади. Йил давомида ушбу қоидабузарликни такроран содир этиш ЭКИҲМ 5 баравари, икки мартадан кўп содир этилиши ЭКИҲМ 10 баравари, уч мартадан кўп содир қилиниши ЭКИҲМ 15 бараварида жаримага тортилиш билан жазоналади.

1 ЭКИҲМ = 172240 сўм.

Сурат манбаи: https://upl.uz/obshestvo/5622-news.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: