ИИББ “идиш-товоқ” тўдасининг яна 4 аъзосини қўлга олди

Дата: 14:15, 09-11-2017.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда турли хилдаги идиш-товоқ буюмларини алдов йўли билан сотиб келган Молдованинг тўрт фуқаросини қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Барча қўлга олинган шахслар “Абу Сахий” бозоридан ошхона анжомлари, идиш-товоқ комплектлари ва шу каби бошқа буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, уларни аҳолига гўёки мазкур буюмлар Европа давлатларида ишлаб чиқарилган деб қиммат нархларга сотиб келишдан иборат фирибгарлик схемаси ишида қатнашишган”, - дейилади ИИББ хабарида.

Милиция тўрт нафар лўли миллатига мансуб бўлган Молдова Республикаси фуқаролари, 1991 йилда туғилган Ненита Матфей, 1995 йилда туғилган Кира Еримей Игоревич, 1992 йилда туғилган Радукан Никита ва 1973 йилда туғилган Ненита Михаилларни қўлга олишга муваффақ бўлди.

Ушбу иш бўйича тергов давом этмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: