ИИББ Тошкент коллежларидан бирининг ўқувчилари тизимли равишда дўппосланиши ҳақидаги маълумотни текширишни бошлади

Дата: 17:32, 30-06-2017.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Тошкент Ички ишлар бош бошқамаси (ИИББ) Юнусобод компьютер технологиялари коллежининг раҳбарияти ўқувчиларини калтаклаши ҳақидаги маълумотни текширишни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “Воқеага доир келиб тушган маълумот юқорида баён қилинган хабарларни текшириш билан шуғулланувчи тегишли бўлинмага топширилди. Айни пайтда жабрланган ўқувчиларнинг ота-оналаридан ҳуқуқ тарғибот органларига ҳалигача ариза келиб тушгани йўқ”, - дея маълум қилди пойтахт ИИББ тергов бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Очилов Тошкентдаги брифингда.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ Юнусобод компьютер технологиялари коллежининг баъзи ўқувчиларининг ота-оналари ОАВ ва ижтимоий тармоқларда юқоридаги таълим муассаси ходимлари ўқувчиларни ҳақорат қилиши ва уларга қўл кўтариши ҳақида маълумот тарқатган эдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: