ИИББ ўзбек ёзувчиси Нурулло Отахановга қарши иш юзасидан изоҳ берди
Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек ёзувчиси Нурулло Отаханов конституцион тузумга қарши тажовус қилиш бўйича жиноий иш доирасида қўлга олинган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев баёнотига асосланган ҳолда.
“Ушбу факт юзасидан тергов ҳаракатлари амалга оширилди ва унга нисбатан 159-модда 1-қисм, 244-модда 3-қисм „г“ банди бўйича (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) сиртдан айблов эълон қилинди. Отахоновга нисбатан хибсга олиш кўринишидаги чора қўлланиб, қидирувга берилган эди”, - деб таъкидлади у.
ИИББ вакилининг маълумотига кўра, ҳозирда ёзувчининг жиноий иши бўйича амнистия актини қўллашга, кечирим сўрашига, ёки у мамлакатга келаётганига доир, жазо чорасини ўзгартириш тўғрисида ҳеч қандай ҳужжат мавжуд эмас.
“У расман ҳеч қандай ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаган. Ислом Каримов халқаро аэропортга етиб келганидан кейин тезкор хизматлар тегишли маълумот олишди. Отахонов расман қидирувда бўлгани сабабли қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - деди Дониёр Тошхўжаев.
Ҳозир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов олиб боришмоқда. Зарур бўлса тегишли экспертиза белгиланади, дея қайд этди ИИББ вакили.
“Агар унинг айби тасдиқланмаса ёки унинг ҳаракатлари амнистия актига тушса ёки бошқа қандайдир жиҳатлар пайдо бўлса, қонунга мувофиқ чора кўрамиз”, - деб хулоса қилди у.