III чоракда Ўзбекистон ЯИДХПда 23 янги хизматлар жорий этилди

Дата: 16:06, 03-10-2018.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг III чорагида Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) 23 янги интерактив хизматлар жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улар орасида жисмоний шахслар учун: ИИВдан фукаролар номида шахсий уй-жойи борлиги/йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш (Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси), ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун ариза юбориш ва турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш (Давлат кадастри қўмитаси) кабилар бор.

Шунингдек, улар ЯИДХПга хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун қайта электрон ариза юбориш (Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси), пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома олишлари (Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси) мумкин.

Эдиликда юридик шахслар Ахборот технологиялари вазирлигидан телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун янги лицензия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан туризм фаолиятини амалга ошириш учун янги лицензия олишлари мумкин.

Эндиликда ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар Давлат кадастри қўмитасидан бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиши, чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш бўйича корхоналар маълумотномасига корхонани киритиш учун электрон мурожаат юбориш имконияга эга (ДБҚ).

Янги хизматларнинг тўлиқ рўйхати ЯИДХПда жойлаштирилган.

Сурат манбаи: http://kommersant.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: