Икки ҳафтада Тошкент дўконларида 6 минг терминаллар ўрнатилади
Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – 1 мартга қадар пойтахт дўконлари пластик карточкалар орқали тўловларни қабул қилиш учун яна 6 минг терминаллар билан таъминланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ДСБ бошлиғи Музаффар Пардаевнинг чиқишига асосланган ҳолда.
“Ҳозирда биз дўконларни терминаллар билан таъминланиш жиҳатдан батафсил инвентаризациядан ўтказмоқдамиз. Бугунги кунга келиб 1700 га яқин терминаллар етишмаслиги аниқланди. Давлат раҳбари қўйган янги қоидаларни бажариш учун пойтахт тадбиркорларига 5-6 минг атрофида терминаллар ўрнатиш керак бўлади деб ўйлайман”, - деб таъкидлади у.
Бундан ташқари, солиқ органлари дўконлари пластик карточкалар орқали тўловларда нархларнинг оширилишига қарши курашни кучайтиради. Бунинг учун фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат харидлари ва рейдлар ўтказиш режалаштирилмоқда.