Икки кун ичида Тошкентда 735 та йўл ҳаракати қоидалари бузилган

Дата: 10:43, 26-03-2019.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ - Икки кун ичида Тошкентда 735та йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ) бузилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Тошкент шаҳар ИИББ ИИДБ ЙПХ инспекторлари ҳайдовчилар томонидан 23 ва 24 март кунлари пойтахт йўлларида 735 та йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилди", - дейилади Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

"Қайд этиш жоизки, транспорт воситасини бошқараётганларнинг 18таси спиртли ичимликлар истеъмол қилган маст ҳайдовчилар, 11таси светофорнинг тақиқловчи сигналини менсимасдан, 17таси талаб қилинадиган ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқаргани, 38таси қувиб ўтиш қоидаларини бузгани учун, 2таси эса ИИББ ходимларига бўйсунмагани учун, 13та ҳайдовчи автомобил бошқарувида телефондан фойдалангани учун, 4таси рухсатсиз автомобилларнинг деразаларини тонировка қилганлиги учун, 22та майда тўқнашувларда (ЙТҲ) ва 610та бошқа қоидабузарликлар учун қўлга олинган”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: vladtime.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: