Икки кунлик дам олиш куни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати қарийб 16,8 минг кишини қабул қилди

Дата: 14:43, 12-08-2019.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ - 10-11 август кунлари Ўзбекистон ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати 16785 кишини қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида қайд этилганидек, 2376 киши биометрик паспорт ва чет эл биометрик паспортларини расмийлаштириш бўйича ҳужжатларни топширди, 2354 киши маълумотлар бюроси ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилди, 4871 киши биометрик паспорт ва чет эл биометрик паспортини, 4110 киши рўйхатга қўйиш масаласида, 1567 киши кўчириш масаласида ва 1507 киши чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатга қўйиш бўйича мурожаатлар бўлган.

Сурат манбаи: fergananews.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: