Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияда вафот этди
Тошкент. 5 июль. ЎзТАГ – Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияда вафот этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон бош консуллигининг маълумотларига кўра, 27 июнь куни Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржанов (22.05.1993 й.т.) вафот этди, унинг соғлиғи бассейга борган пайтда бирдан ёмонлашган, шундан кейин у касалхонага ётқизилди. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароси Зулфияхон Давлатовна Шарофуддинова (05.02.1967 й. т.) 30 июнь куни Истанбулда велосипеддан йиқилиш оқибатида вафот этди", – дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, бош консулхона ушбу вазиятларни назоратга олди ва ватандошларнинг жасадларини дафн этиш учун ўз ватанга жўнатиш борасида қариндошларига юбориш учун тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.
Сурат манбаи: livejournal.com


