Икки нафар ўзбекистонлик Россияда ёнғин натижасида ҳалок бўлади
Тошкент. 12 август. ЎзТАГ - Россияда ёнғин оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди, иккитаси жароҳатланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон элчихонасининг Россиядаги консуллик бўлими 2019 йил 6 август куни Москва вилоятида (Россия) ёнғин содир бўлганлиги оқибатида Ўзбекистон фуқаролари Б. А. ва Ш.Б. ҳалок бўлгани ҳақида ОАВда кенг тарқалган маълумотни тасдиқлади", - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, жабрланган ватандошлар К. К. ва У. А. биринчи тиббий ёрдам олдилар ва Сергиев Посад туманидаги қариндошлариникига жойлашган.
"Элчихона вазиятни назоратга олиб, Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси билан биргаликда вафот этганларнинг жасадларини ватанига жўнатиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилади", - деб қайд этилади хабарда.
Сурат манбаи: pronedra.ru


