Икки ойдан бери Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг америка долларига нисбатан курсини пасайтирмоқда
Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Икки ойдан бери Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг америка долларига нисбатан курсини пасайтирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
1 декабрдан бошлаб Марказий банк $1 курсини 2750,43 сўм даражасида белгилади, бу эса бир ҳафта олдингидан 14,69 сўм юқоридир (24 ноябрдан – 2735,74 сўм).
Қизиғи, ўзбек миллий валютаси қадрининг пасайиши давом этмоқда. Хусусан, сўм 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга пасайди.
Бир ҳафта олдин биз ушбу динамика сақланиб қолган ҳолда “сўм курсининг ҳафталик тушиши 15 сўм ва ундан кўпга чиқиши мумкин”лигини башорат қилган эдик. Ҳаммаси шунга қараб кетмоқда.
Йил бошидан бери сўм валютанинг америка долларига нисбатан деярли 13,5% арзонлашди ва йил бошидаги 2422,4 сўмдан 1 декабрда 2750,43 сўмгача тушди.
Эслатиб ўтамизки, 29 сентябрга қадар миллий валюта америка долларига нисбатан ҳафтасига ўртача 5 сўмдан пасаймоқда эди.
Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.