Икки йил ичида “Ўзагропроммашхолдинг” тармоқни модернизация қилишга $127,8 млн йўналтиради

Дата: 22:52, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ - 2016-17 йиллларда “Ўзагропроммашхолдинг” холдинг компанияси қишлоқ хўжалик машинасозлиги тармоғини модернизация қилишга $127,8 млн йўналтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, холдинг, “Тошкент трактор заводи”ни модернизация қилиш мақсадида $98,5 млн йўналтиради. 2016 йилнинг сўнгига қадар завод базасида 5 минг дона трактор, минг дона пахта териш машинаси ва 2 минг дона прицеп чиқариш назарда тутилган.

Иккинчи босқичда – 2017 йилнинг сўнгига қадар зарур эҳтиёт қисмларни (шестерня ва валлар) 6 минг мажмуада ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Шунингдек, дастур Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техника заводи” базасида йилига 3 минг донагача насос ва прицеп техникалар ишлаб чиқариш қувватига эга корхона ташкил этиш режалаштирилган. Лойиҳанинг қиймати $13,6 млнни ташкил этади. Яна $15,8 млн чиқарилаётган техникалар учун лойиҳалаштириш бюросини ташкил қилишга йўналтирилади.

Маҳаллий экспертларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик техникаси бозорининг сиғими йилига 10 минг донани ташкил қилади. Республика йилига Россия ва Хитойдан 1 мингдан 1,5 минг донагача шу каби техникалар импорт қилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: