Икки йилда Тошкентнинг Чилонзор туманидаги барча йўллар таъмирланиб, кўпқаватли парковкалар қурилади

Дата: 15:34, 13-04-2017.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги ички йўлларни таъмирлаш лойиҳаси билан танишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа 2017-2018 йилларда тумандаги барча ички йўллар тўлиқ таъмирлашни кўзда тутади. Давлат раҳбари лойиҳа билан танишар экан, йўлларнинг сифати ва замонавийлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. 

“Катта бино ва иншоотлар, бозор ҳудудларига яқин масофаларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари етишмаслиги муайян ноқулайликлар туғдираётганлигини кўрсатмоқда. Президентга катта бино ва иншоотлар олдида махсус автотураржойлар лойиҳаси ҳақида ахборот берилди. Лойиҳа бинолар ёнида автомобиллар учун мўлжалланган уч ва тўрт қаватли автотураржойлар қурилиши режалаштирилган. Бу йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш, ҳайдовчилар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади”, - еб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида. 

Президент йўлларни яхшилаш билан бирга, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини ҳам замонавий талаблар даражасида бунёд этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.   

Янгилик билан ўртоқлашиш: