Икки ўзбек банки корпоратив облигациялар бўйича дивидендлар тўлашга 500 млн сўмдан зиёд маблағ ажратади

Дата: 14:39, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги “Асакабанк” ва “Савдогарбанк” акционерлик тижорат банклари корпоративоблигациялар бўйича дивидендлар тўлашга 500 млн сўмдан зиёд пул ажратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги(ЎзТАГ).
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, “Асакабанк” йилига 2,46 фоизлик дивидендлар тўлайди. Бунга банк фойдасининг бир қисми - 493,15 млн сўм ($217,92 минг) ажратилган. Ушбу маблағ 20 минг дона номинал қиймати 1 млн сўмлик исми кўрсатилган фоизли корпоратив облигациялар орасида тақсимланган. Дивиденд суммаси – 24,65 минг сўм ($10,9) ёки йилига 2,46%.
“Савдогарбанк” Кузатув кенгаши қарори билан 2,96%-лик исми ўрсатилган фоизли корпоратив облигациялар бўйича дивидендларга 118,35 млн сўм ($52,3 минг) ажратилган. Дивиденд тўланадиган қимматли қоғозлар сони 4 мингта бўлиб, ҳар бирининг номинали 1 млн сўм. Дивиденд суммаси – 29,6 минг сўм ($13,1) ёки йилига 2,96%.
“Асакабанк” ва “Савдогарбанк” акционерлик тижорат банклари корпоратив облигациялар бўйича дивидендлар 2014 йилнинг 1-15 апрель кунлари пул маблағлари билан тўланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: