Икки ўзбек курашчиси Россиядаги халқаро турнир ғолиблари бўлдилар
Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Новосибирскда грек-рим кураши бўйича “Анъаналар кучи” номли ўсмирлар ўртасида иккинчи халқаро турнир бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистонлик икки курашчи мусобақалар ғолиби бўлдилар. Тўрабек Тиркашев 42 кггача бўлган вазн тоифасида шоҳсупанинг олий поғонасига кўтарилди, Абубакр Алимов эса 69 кггача бўлган курашчилар орасида “олтин” медални олди. Тиркашев финал йўлида қозоғистонлик Алпамис Дастанбекни, россиялик Нерсес Задаян ва беларусиялик Александр Печуренколарни енгди. Ўз навбатида, Алимов қозоқ курашчиси Мерей Бекенов, рус курашчиси Александр Маргарян ва беларус Евгений Юровлар қаршилигини енгиб ўтди”, – деб таъкидлашди Спорт кураши ассоциацияси матбуот хизматида.