Икки ўзбек олий ўқув юрти МДҲ мамлакатларининг энг яхши таълим муассасалари рейтингига кирди
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Россиянинг “Эксперт РА” рейтинг агентлиги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари олий ўқув юртларининг янги рейтингини эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Рейтингга икки ўзбек олий ўқув юрти – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд Қишлоқ хўжалик институти кирди. Улар ”D” тоифасига тушган бўлиб, бу тоифада “битирувчилар тайёргарлиги қониқарли даражада” бўлган ОЎЮ жойлашган”, - деб қайд этилади “Эксперт РА” рейтинг агентлиги хабарида.
Умуман, рейтингга Россия, Украина, Қозоғистон, Беларусь, Молдова, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қирғизистондан жами 153 олий ўқув юрти киритилган.