Икки ўзбек шахматчиси Малайзиядаги турнир ғолиби бўлди

Дата: 14:40, 28-09-2015.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Икки ўзбек шахматчиси Малайзиядаги халқаро шахмат фестивали ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкентлик шахматчи GM Дмитрий Қаюмов (2389) 9 имкониятдан 8 очко жамлаб (7 ғалаба, 2 дуранг), “6th KLK Tan Sri Lee Loy Seng Seniors Open 2015” ветеранлар турнирида 1-ўринни эгаллади. Бунда у россиялик спортчи GM Александр Фоминихни ярим очкога (2439, 2-ўрин) ва индонезиялик IM Gunawan Ronnyдан (2371, 3-ўрин) бир очкога доғда қолдирди”, - дейилади Sehrli Shahmat шахмат клуби сайтида.

Бундан ташқари, самарқандлик шахматчи GM Жаҳонгир Воҳидов (2532) 18 мамлакатдан 141 иштирокчи қатнашган “12th IGB Dato' Arthur Tan Malaysian Open 2015” турнири ғолиби бўлди. Ушбу мусобақанинг 6 иштирокчиси 9 имкониятдан 7 очко йиғдилар, лекин Жаҳонгирнинг қўшимча кўрсаткичлари юқори бўлгани сабабли, у 1-ўринни эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: