Икки ўзбек теннисчиси тошкент Челленжерининг иккинчи доирасига чиқди

Дата: 12:06, 14-10-2015.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик теннисчилар Денис Истомин ва Санжар Файзиевлар тошкент Челленжерининг иккинчи доирасига чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Денис Истомин кўпчилик кутгани каби осонлик билан ғалабага эришгани йўқ. 2012 йилги тошкент Челленжерининг ғолиби белорусиялик Владимир Игнатик рейтингда 210 ўринда бўлишига қарамасдан, кутилмаганда ўзбекистонлик спортчига қаттиқ қаршилик кўрсатди. Биринчи сет тай-брейк – 7:6 (5) ҳисобида якунланди, иккинчи сетда ҳам Дениснинг устунлиги минимал (6:4) бўлди.

Энди Истомин немис теннисчиси Максимилиан Мартерер (269) билан кортга чиқади.

Файзиев биринчи доира учрашувида эстониялик Владимир Ивановнин 6:4, 7:5 ҳисобларида енгди.

“Биринчи сетда жуда ҳаяжонландим. Ўз майдонингда ўйнаш анча ёрдам беради, лекин шу билан бирга, масъулият ҳам юклайди. Асосий устунлигим бўлган аниқ биринчи зарбадан фойдалана олмадим. Лекин кейинчалик ўйинимни топиб олдим”, - деди ўйиндан сўнг Файзиев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: