Икки Ўзбекистон фуқароси қирғиз чегарасини бузганлик учун қўлга олинди
Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Икки Ўзбекистон фуқароси қирғиз чегарасини бузганлик учун қўлга олинди, деб хабар қилади душанба куни КирТАГ ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.
“2015 йил 20 декабрда Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Қара-Дарё қишлоқи атрофида Жалолобод чегара отряди чегарачилари ўзбек-қирғиз чегарасини шахсини тасдиқловчи хужжатларсиз ўтиш жойидан ташқарида кесиб ўтишга ҳаракат қилган икки Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қўлга олдилар”, - дейилади хабарда.
Тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг давлат чегарасини бузувчилар ҚР ДМХХ ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди.