Икки ўзбекистонлик Москва вилоятидаги бинони реконструкция қилиш пайтида ҳалок бўлди

Дата: 17:30, 15-01-2019.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг икки фуқароси Москва вилоятидаги (Россия) бинони реконструкция қилиш пайтида ҳалок бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТАССга таянган ҳолда.

“Клин шаҳрида бинони реконструкция қилиш пайтида хавфсизлик техникасининг бузилиши натижасида Ўзбекистон фуқароси бўлган икки ишчини плита босиб қолди”, - деди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба.

Унинг сўзларига кўра, воқеа жойида тегишли органлар текширув ўтказишмоқда.

Сурат манбаи: https://ria.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: