Иккинчи чоракда “InFinBank” ўзбек банкининг депозит базаси 46,06% кўпайди

Дата: 17:00, 30-09-2015.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Иккинчи чоракда “InFinBank” ўзбек банки депозит базасини 46,06% кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида банкнинг “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлигидан 2015 йил II чораги якунлари бўйича миллий шкалада “uzA” даражасида “Ижобий” прогнозли кредит рейтинги тасдиғини олганидан кейин маълум бўлди.

Агентликдан маълум қилишларича, “InFinBank” АТБ асосий кўрсаткичлари барқарор суръатларда кўпайган. II чорак якунлари бўйича банк активлари 621,1 млрд сўмни ташкил қилиб, 2014 йилнинг муқобил давридагидан 36,57% ошган.

Шу жумладан, банкнинг брутто кредит портфели 253,3 млрд сўмни (+41,96%) ёки банк ялпи активларининг 40,78% ташкил қилган. Кредитларнинг 47,1% кўчмас мулк билан, 35,72% ускуналар билан, 7,57% транспорт воситалари билан, 5,99% учинчи томон кафиллиги, 0,34% суғурта полислари ва 0,2% депозитлар билан таъминланган.

Кўриб чиқилаётган муддатда “InFinBank”нинг ликвидлик позицияси қониқарли даражада деб баҳоланмоқда. Банкнинг ликвид активлари 209,6 млрд сўмни ташкил қилди (+39,80%). Жорий ликвидлик коэффициенти 59,74%дан 61,26%гача ўсди.

Банк жамланмаларининг асосини асосан мижозлар маблағлари ташкил қилади. Банк мижозларининг депозитлари 46,06% ўсиб, барча мажбуриятларнинг 67,63% ташкил қилди. Банк мижозлари депозитларининг 55% атрофидаси талаб қилиб олингунгача бўлган омонатлардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: