Иккинчи доира бўйлаб: октябр бошидан бери Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 18,27 сўмга пасайтирди
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг октябри бошидан бери Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 18,27 сўмга (3028,47) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25 сўмга, 19 июлдан 5,03 сўмга, 26 июлдан 5,16 сўмга, 2 августдан 5,4 сўмга, 9 августдан 4,77 сўмга, 16 августдан 5,11 сўмга, 23 августдан 5,14 сумга, 30 августдан 5,19 сўмга, 6 сентябрдан 5,12 сўмга, 13 сентябрдан 5,49 сўмга, 20 сентябрдан 4,86 сўмга, 27 сентябрдан 5,09 сўмга, 4 октябрдан 18,27 сўмга ($1га 3028,47 сўм) “тушди”.
Маълумки, 2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.
Биз МБ сиёсати ўзгариш-ўзгармаслигини тушуниш мақсадида бир ҳафта курс ҳақида ёзмадик. 2015 йилниг октябрида бўлгани каби, 2016 йилнинг октябрида ҳам сўм долларга нисбатан катта тезликда қадрсизлана бошлади. 18,27 сўмга. Аммо курс ўтган йилдагидан сезиларли даражада юқори: ўшанда пасайишнинг биринчи даражаси 14,08 сўмни ташкил қилган эди.
Бир йил олдин бўлгани каби, бундан аҳоли ва бизнес карахт ҳолатида. Юқоридагилардан келиб чиқиб айнан шу ҳол бўлаётганлигини айтиш мумкин. Агар кейинчалик пасайиш динамикаси ўзгармаса, улар валюта бозоридаги янги ўзгаришларга аста секин кўника борадилар. Ўз ўзидан равшанки, кимдир ютади, кимдир эса ютқизади. Аммо биринчи ютуқдай бўлиб кўринган нарса охир оқибатда мағлубият ҳам бўлиши мумкин. Агарда назоратчи ушбу ҳолатни барқарорлаштирмаса! Мағлубият эса, ҳар қандай ҳолда мағлубият бўлиб қолади.
Нима бўлганда ҳам, айнан ҳозир бозордаги ўйинчилар МБка умид билан боқмоқдалар. Чунки миллий валютанинг ҳарид қобилияти айнан унга боғлиқ.
Ўзгаришлар кескин бўлса, барча азият чекади. Агар ўзгаришлар уйғун равишда кечса, иқтисодиёт, айрим мураккабликларга қарамасдан, бу ҳолдан катта зарарларсиз чиқиши мумкин.
Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 27 сентябрда $1 эвазига 6370 сўм таклиф этилган бўлса, 4 октябрда 6380 сўм берилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта АҚШ долларига нисбатан курсини ҳар сешанба куни белгилайди.