Икромжон Полвонов Қорақалпоғистон прокурори этиб тайинланди
Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Икромжон Полвонов Қорақалпоғистон прокурори этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбекистон Бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” газетаси.
Қорақалпоғистон Жокарги Кенесининг 1 ноябрдаги қарори билан И.Полвонов республика прокурори қилиб тайинланди.
Икромжон Полвонов 1977 йилда Тўрткўл туманида (Қорақалпоғистон) туғилган. 1999 йилда у Тошкент Давлат юридик институтини битирган.
Меҳнат фаолиятини Тўрткўл тумани прокуратурасида бошлаб, Нукус прокурори ёрдамчиси, катта терговчиси бўлиб ҳам ишлаган.
2004 йилда Қорақалпоғистон прокурори ёрдамчиси этиб тайинланган, кейинчалик Ўзбекистон Бош прокуратураси бошқармаси прокурори вазифаини бажарган.
2008 йилда Хонқа тумани прокурори (Хоразм вилояти) қилиб тайинланган, кейин эса Бухоро вилояти прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари ва биринчи ўринбосари вазифаларида ишлаган.


