Илҳом Неъматов Ўзбекистон ТИВ алоҳида топшириқлар бўйича элчиси вазифасидан бўшатилди

Дата: 16:43, 24-07-2014.

     Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Илҳомжон Неъматов пенсияга чиқиши муносабати билан мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) алоҳида топшириқлар бўйича элчиси вазифасидан озод қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар қилинди.
     Эслатиб ўтамизки, Илҳомжон Неъматов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси вазифасига 2013 йилнинг августида тайинланган эди. Бунга қадар у Ўзбекистоннинг АҚШ Фавқулоддава мухтор элчиси вазифасида ишлаган.
     Бундан ҳам олдин эса у Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси вазифаларида ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: