Илк 175 ўзбек зиёратчилари Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар
Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистондан Саудия Арабистонига 175 нафар илк ўзбек зиёратчилари кичик Ҳаж – Умрани амалга ошириш учун жўнаб кетдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилда мусулмон муқаддас қадамжоларига ташриф буюрувчи ўзбекистонликларнинг умумий сони 5350 киши бўлади. “Умра-2015” баҳорги мавсумида Саудия Арабистонига ташриф буюрадиган ҳар бир зиёратчилар гуруҳи бу ерда 10 кун бўлади. Ўзбекистонлик ҳожилар Мадина шаҳрида Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.) масжиди, унинг қабри ва бошқа мусулмон тарихий қадамжоларини зиёрат қиладилар. Маккада зиёратчилар Умранинг асосий аҳкомларини бажарадилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон ҳукумати қошидаги Дин ишлари қўмитаси матбуот хизматида.
Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун ўзбекистонлик 8 нафар ишчи ходим, 27 нафар шифокор ва 4 нафар ошпазлардан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилган.
“Умра” — кичик Ҳаж зиёрати бўлиб, унда Макка ва Мадина шаҳарларидаги муқаддас қадамжолар зиёрат қилинади, лекин Ҳаждан фарқли равишда умрага йилнинг исталган пайтида бориш мумкин. Умра моддий ва жисмоний куч талаб қилувчи зиёрат турларидан бири бўлиш билан бирга, ҳам зиёратчи, ҳам жамиятга катта фойда келтиради.


