Илк Тошкент – Иссиқ-Кўл – Тошкент авиарейси 4 июлда бўлиб ўтади
Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Сешанба, 4 июлда Илк Тошкент – Иссиқ-Кўл – Тошкент авиарейси бўлиб ўтади. Бу ҳақида КирТАГ мухбирига “Манас” аэропорти матбуот котиби Алия Қурбонова маълум қилди.
“Эртага Тошкентдан Иссиқ-Кўлга биринчи авиарейси учади. “Томчи” аэропортида ўзбекистонлик сайёҳлар бўлган биринчи самолёт келиб қўнади. Рейс ҳар сешанба кунлари амалга оширилади”, - деб хабар қилди матбуот котиби.
Бундан ташқари, Иссиқ-Кўлга чоршанба кунлари Новосибирскдан доимий авиарейслар ҳам йўлга қўйилган.
Шунингдек, 4 июлдан бошлаб Олма ота – Иссиқ-Кўл – Олма ота доимий рейслари ҳам бошланади. Бу рейс ҳафтасига уч марта душанба, сешанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.
30 июлдан Ўш – Иссиқ-Кўл – Ўш йўналишидаги рейслар ҳафтасига 2 марта жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.


