Илк зиёратчилар гуруҳи “Умра-2014” мавсумидан Ўзбекистонга қайтиб қелди

Дата: 15:49, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – 19 июлда илк зиёратчилар гуруҳи самолётда Рамазон ойидаги “Умра-2014” мавсумидан Ўзбекистонга қайтиб қелдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу ҳақидаги маълумот Дин ишлари қўмитаси сайтида жойлаштирилган.
     Рамазон ойидаги “Умра-2014” мавсуми жорий йилнинг 10 июл куни очилган эди. Мавсум 29 июлга қадар давом этади. Зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Макка ва Мадинага ўша куннининг ўзидаёқ жўнаб кетган эди.
     Бундан ташқари, “Умра-2014” мавсумини яхши ўтказиш мақсадларида 2 ишчи гуруҳи ҳам жўнатилган бўлиб, улар зиёратчиларни меҳмонхоналарда кутиб олиш, транспорт билан таъминлаш, уларнинг овқатланиши, тиббий хизматини ташкил этиш билан шуғулланмоқда.
     Ҳозирги кунда Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳриларида 506 нафар зиёратчи умра ибодатларини адо этмоқда.
     Бундан бир оз илгари Ўзбекистонда кичик ҳаж – умра зиёратига тайёргарлик бошланганлигини хабар қилган едик. Унга бу йили 670 ўзбекистонлик боради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: