Имконияти чекланган болалар учун Қўқон бўйлаб саёҳат уюштирилди

Дата: 17:55, 26-04-2018.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Қувасой шаҳар 90-кар болалар учун иxтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари учун Қўқон бўйлаб саёҳат уюштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот xизматига таянган ҳолда.

Акция Фарғона вилояти туризмни ривожлантириш худудий бошқармаси ташаббуси билан вилоят хокимлиги ва Қўқон шахар хокимияти, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Фарғона вилоят кенгаши ва “Al-Fergani Tur” турфирмасининг ёрдамида ташкил этилди.

“Унинг доирасида ногирон бўлган 13 нафар болалар Ўзбекистоннинг “Ипак пойтаxти”га ташриф буюриб, машҳур ёдгорлик фабрикасини ўрганиб чиқишди. Чет эллик сайёҳлар орасида машҳур бўлган жойда улар тикув санъатини кўриб чиқиш имконига эга бўлдилар. Риштонда миллий руҳ ва анъанавий хунармандчилик намуналари билан бойитилган Тоҳир Xайдаровнинг кулолчилик уй-музейи ёш авлодни ҳайратда қолдирди. Машҳур кулол мемонларни самимий кутиб олди ва кулолчилик тариxининг ёрқин намуналарини батафсил тасвирлаб берди, бу, албатта, кичик саёхатчилар учун фойдали бўлди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, болалар учун ишора тили таржимаси орқали Қўқоннинг тариxий меросини билиб олиш имкони пайдо бўлди. Шаҳарнинг дурдонаси – Xудоёрxон саройининг ўтган асрга таалуқли xоналар дизайни, баланд шифтдаги бой нақшли безаклар ва қадимги қандиллар болаларда катта таассурот қолдирди.

“Сурдотаржимоннинг сўзларига кўра, бундай ҳайрли тадбир мактаб-интернат тарбияланувчиларининг ҳар томонлама уйғун ривожланишида муҳим рол ўйнайди”, - деб хулоса қилинади Туризмни ривойлантириш давлат қўмитаси хабарида.

Сурат манбаи: http://titan.nov.ru/uzbekistan-foto-kokand.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: