Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказида Ўзбекистон фонд бозоридаги ўзгаришлар моҳиятига доир семинар бўлиб ўтди

Дата: 14:33, 27-03-2014.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази яқинда меъёрий-ҳуқуқий актларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар ўтказди, дея хабар беради Ўзбектелеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Яқинда жорий этилган “қимматли қоғозлар бозорида манипуляция қилиш” атамаси ушбу соҳадаги халқаро амалиётга асослангани қайд этилди. У қимматли қоғозлар билан битимлар тузишда талаб ва чекловларни аниқлаштиради ва асоссиз манипуляция айбловларининг олдини олади.
Киритилган ўзгартишларга мувофиқ, қимматли қоғозлар билан репо битимларини Ўзбекистон Республикаси резидентлари фонд биржаси ва қимматли қоғозлар билан савдо ташкил қилувчиларнинг махсус майдончаларида амалга оширишлари мумкин. Илгари ушбу тартиб облигациялар ва ёпиқ акционерлик жамиятларининг акцияларигагина тегишли эди.
Қимматли қоғозлар чиқариш тартибларига киритилган ўзгартишлар алоҳида қайд этилди. Уларга кўра, акция ва облигация эмиссияларини рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган хужжатлар сони қисқартирилди, қимматли қоғозлар ва улар улушларии конвертация қилиш билан боғлиқ бир қатор меъёрлар аниқлаштирилди, эмиссия проспектида кўрсатиладиган маълумотлар рўйхати қисқартирилди.
Эслатиб ўтамиз, семинарда Қимматли қоғозлар билан боғлиқ биржадан ташқаридаги битимлар ҳисоб регистри, Қимматли қоғозлар бозорида манипуляциянинг олдини олиш қоидалари ва Қимматли қоғозлар билан репо битимларни амалга ошириш низомига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида сўз борди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: