Инҳа университети болалар учун ёзги “Дастурлаш соати” акциясини ўтказади

Дата: 16:22, 26-05-2017.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – 26-27 май кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун “Дастурлаш соати” акциясини ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Акция ҳар йили 1 июн куни нишонланадиган Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилмоқда.

Ҳозирда лойиҳа доирасидага дастурлаш курслари “Scratch” тилида ўтилиб, “MIT App Inventor 2” платформасидаги “Android” мобил иловалари асосида веб-сайтларни яратиш ўргатилади.

Акция давомида қатнашчилар бир соат ичида ўйинларни ёки мобил иловаларни яратиш бўйича бошланғич билимларни олишади.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун “Codecraft” лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳанинг мақсади – болажонларнинг барча салоҳиятларини рўёбга чиқариб, компьютерда ижодий ишларни бажаришга ўргатишдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: