Инаугурация куни Қозоғистон президенти ислоҳотларнинг бошланиши, мамлакат истиқболлари ва ҳукуматрнинг истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилди

Дата: 16:34, 29-04-2015.

Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – Инаугурация куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ислоҳотларнинг бошланиши, мамлакат истиқболлари ва ҳукуматнинг истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбирларининг хабар беришларига кўра, аввал сайланган президент республика халқига қасамёд килган. “Қозоғистон халқига тўғри хизмат қилишга, Қозоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий амал қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, менга юклатилган Қозоғистон Республикаси президентлиги юксак вазифасини сидқидилдан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”, - деб қасамёд қилди Н.Назарбоев.

Н.Назарбоевнинг ҚР президенти деб эълон қилинганидан кейин Марказий сайлов комиссияси раиси Қувондиқ Турганқулов унга Қозоғистон Республикаси президенти гувоҳномаси ва кўкрак нишонини топширди. Давлат гимнини ижро этиш чоғида 5 артиллерия тўпи отилди.

Н.Назарбоев ўз нутқида “биз биргаликда мураккаб йўлни босиб ўтдик, мустақилликка эришдик, дунёга янги Қозоғистонни очдик, ўзимизни ягона буюк миллат сифатида танидик”, - деб таъкидлаб ўтди. Сизнинг ишончингиз менга доим илҳом берган ва ҳозир ҳам бутун масъулият билан халққа тўғри хизмат қиламан, мамлакат ва фуқаролар фаровонлигини асрайман, олий умуммиллий манфаатларимизни ҳимоя қиламан деб айтаман”, - деди Қозоғистон президенти.

Шунингдек, Н.Назарбоев Қозоғистон Республикаси ривожига тўсқинлик қилаётган 5 муаммони ҳам санаб ўтди. Булардан биринчиси, дунёдаги тартибнинг таназзули, умумий ноаниқликларнинг кучайиб боришидир. Бунда “дунёдаги хавфсизлик тизими янги турдаги низолар билан синалмоқда, терроризм ва зўравонликни қўлловчи янги тизимдан ташқари ўйинчилар пайдо бўлмоқда”. Иккинчи муаммо – жаҳон иқтисодиётидаги турбулентлик ҳолати. Бунда “санкцияли”, валюта ва савдо урушлари дунёдаги муаммоларни кескинлаштирмоқда. Учинчи масала – иқлимнинг ўзгариши ва унинг оқибатлари. Тўртинчи муаммо “ҳудудга (Марказий Осиёга – ЎзТАГ) жаҳон бўлинишининг янги линиялари томонидан таъсир”. Бешинчи муаммо – глобал тартибнинг таназзули бўлиб, бунда жаҳон иқтисодиётининг қарорсизлиги ушбу муамолар билан курашиш масаласини хавф остига қўяди.

Бундан ташқари, Н.Назарбоев мамлакат учун 5та кенг кўламли вазифаларни қўйди. Биринчи – барқарорликнинг таянчи бўлган ўрта синф улушини ошириш. Иккинчи – ягона ички бозорни ривожлантириш, барча ҳудудларни барқарор ривожлантириш. Учинчи вазифа – коррупция билан курашиш. Тўртинчи – янги иш ўринлар яратиш. Бешинчи – тарихнин янги бўғинида миллат бирлигини мустаҳкамлаш.

Ва кейин юқорида айтганларини конкретлаштирди. Хусусан, Н.Назарбоев тез орада модернизация бўйича комиссия йиғилишида давлат қурилишига доир 100 қадар тақдим этилишига ваъда берди. “Тез орада президент қошида мамлакатни модернизация қилиш бўйича милий комиссия тузилади. Унинг миссияси – 5 ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишни бошқариш ва давлат органлари, бизнес-тармоқ ва фуқаролик жамияти ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат”, - деб таъкидлади Қозоғистон президенти.

Шунингдек, у Қозоғистон давлат қурилишининг учинчи босқичи бўлиши зарур бўлган “Мангулик эл” тушунчасини аниқлаштирди. “Бугун бизни “Мангулик эл” қадриятлари бирлаштириб турибди. Булар фуқаролик тенглиги, меҳтнатсеварлик, ростгўйлик, илм ва таълим культи, толерантнлилик, садоқат ва Ватанпарварлик”, - деб аниқлаштирди Н.Назарбоев.

Шу билан бирга, Қозоғистон президенти EXPO-2017 асосида “Астана” молия маркази ташкил этилиб, малакат ислом дунёси ва постсовет ҳудудидаги низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ҳаракатларни кўпайтиришини маълум қилди ва фуқароларни бўлажак ислоҳотларда фаолроқ қатнашишга чақирди.

Инаугурация тугаши биланоқ Н.Назарбоев бир неча ташкилий масалаларни ҳал қилди.

Хусусан, биринчи бўлиб давлат бошлиғи бевосита президентга бўйсинувчи давлат органлари раҳбарлари ҳақидаги қарорни имзолади. Оқўрда сайтида эълон қилинган қарор матнига мувофиқ, янги сайланган президентнинг вазифаларига киришиши муносабати билан ҚР президентига бевосита бўйсинувчи ва унга ҳисобот берувчи давлат органлари раҳбарларининг ваколатларни тугатилди. Уларга, тегишли раҳбарлар тайинлангунга қадар вазифаларини бажариб туриш топширилди.

Иккинчи, ҳукумат ваколатларини тугатиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Учинчи, Астана, Алмати ва Қозоғистон вилоятлари ҳокимлари истеъфоси ҳақида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамизки, 26 апрелда Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтди. Унда 97,75% сайловчилар Н.Назарбоевни ёқлаб овоз бердилар.

Маълумот ўрнида, у 1990 йил апрелдан буён Қозоғистон президентидир. Давлат раҳбарини сайлаш бўйича илк сайловлар 1991 йил декабрда ўтказилган эди. 1995 йил 29 апрелда унинг ваколатлари умумхалқ референдуми орқали 2000 йилгача чўзилган эди. 1999 йилнинг январида муқобил асосда Н.Назарбоев президент этиб сайланди. Учинчи сайловлар 2005 йил 4 декабрда ўтказилди ва унда Н.Назарбоев 91,15% овоз олди. 2011 йилдаги сайловларда эса 95,5% сайловчилар яна Н.Назарбоевга овоз бердилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: