Инчхондаги Осиё ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Дата: 10:29, 22-08-2014.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Бугун Инчхондаги 2014 йилги Осиё ўйинлари футбол мусобақаларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади UzDaily.uz.

Унинг натижалари бўйича Ўзбекистон термаси “В” гуруҳига тушди ва бу ерда Гонконг, Бангладеш ва Афғонистон термаларига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамизки, Осиё ўйинлари регламентига мувофиқ, ушбу ўйинларда фақат 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этадилар. Айни пайтда ҳар бир жамоа ёши 23 катта бўлган уч ўйинчи билан қатнашиши мумкин холос.

Инчхондаги 2014 йилги Осиё ўйинларидаги футбол турнири 14 сентябрдан 3 октябрга қадар ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: