Ҳинд фармацевтика корхоналари Ўзбекистондаги инвестиция дастурларида қатнашиш бўйича қатор таклифлар олдилар

Дата: 15:45, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Ҳиндистон фармацевтика корхоналари Ўзбекистондаги инвестиция дастурларида қатнашиш бўйича қатор таклифлар олдилар. Улар орасида қиймати $4,5 млнлик ҳапдори шаклидаги дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам бор, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзфармсаноат” ДАК хабар қилишларича, ҳиндистонлик мутахассисларга инъекцион суюқликлари ишлаб чиқариш бўйича қиймати $4,5 млнлик ва галенли дори воситалари ишлаб чиқариш ($3 млн) лойиҳаларида қатнашиш ҳам таклиф қилинди.

Бу таклифлар март ойида Фарммаҳсулотлар экспортини илгари суриш бўйича кенгаш (Pharmcxcil) ҳудудий директори Абхасм Сингх бошчилигидаги ҳинд ишбилармон доираларининг мамлакатимизга ташрифи доирасида қилинди.

Ташриф доирасидаги бизнес-форумда Ҳиндистоннинг 60 фармацевтик компаниялари, Ўзбекистоннинг 50 атрофида фармацевтика корхоналари вакиллари иштирок этди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда фармацевтика фаолияти билан 146 корхона шуғулланади. Уларнинг 4таси хорижий, 21таси қўшма корхоналар. Бундан 4таси ўзбек-ҳинд ҚК бўлиб, булар “Novopharm”, “Bravo Pharm”, “Ultra health Care” ва “Gufic Avicenna” корхоналаридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: