Ҳинд фармацевтлари Ўзбекистонга ташриф буюрадилар

Дата: 16:21, 18-02-2015.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Ҳиндистон фармацевтика маҳсулотлари экспортини илгари суриш бўйича кенгаш – Pharmexcil ташкилот бош директори Венкат Аппажи бошчилигидаги ҳинд тадбиркорларининг Ўзбекистонга ташрифини уюштиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) сайтида мавжуд.

2015 йилнинг 8 – 11 март кунлари амалга ошириладиган ташриф доирасида Ўзбекистонга дори воситалари – антибиотик, витамин, вакциналар, вирусга қарши, аллергияга қарши ва бошқа дори воситалари, тиббий ускуналар ва асбоблар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ҳинд бизнесменлари ташриф буюрадилар.

Делегация ўзбек ва ҳинд тадбиркорлари ўртасида бизнес-форум ва икктомонлама музокаралар ўтказишни редалаштирмоқда. Музокаралар доирасида тармоқнинг долзарб муаммолари ва иккитомонлама ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинади. Палата манфаатдор компанияларни тадбирда иштирок этишга такдлиф қилади, дейилади ССП хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: