Ҳинд компанияси Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Дата: 09:27, 25-12-2018.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Kusum Healthcare Pvt. Ltd. ҳинд компанияси Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қадамларни муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон давлат инвестициялар қўмитаси маълумотларига кўра, ҳинд компанияси вакиллари мамлакатда 18-22 декабр кунлари ташриф билан бўлдилар.

Шунингдек, фармкомпания делегацияси қўмита раиси ўринбосари Ш. Бурнашев билан учрашувди, унда хориж томони қўшма ёки 100% хориж корхонасини ташкил қилиш истагини билдирди.

Инвестиция лойиҳасини 2020 йилда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг $5 млнлик бошланғич қиймати тасдиқланган. 2019 йил бошида инвестлойиҳанинг бизнес режасини тузиш учун кейинги қадамни амалга ошириш учун маркетинг тадқиқотлари якунланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил сентябрда Ҳиндистонга расмий ташрифи доирасида Kusum Healthcare ва Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ўртасида оғриқ қолдирувчи дорилар, антибиотиклар, замбуруққа қарши ва ревматизмга қарши дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича $5 млнлик келишув имзоланган эди.

Сурат манбаи: https://invest.gov.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: