Ҳиндистон бош вазири Марказий Осиёнинг беш мамлакати, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради

Дата: 15:58, 01-07-2015.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – 6-13 июлда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Марказий Осиёнинг беш мамлакати, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳинд ОАВ маълумотларига кўра, Ҳиндистон бош вазирининг саккиз кунлик ташрифидан кўзланган бош мақсад “Ислом давлати” террорининг тарқалишига қарши туриш масаласи бўлади.

Музокаралар кун тартибида антитеррористик технологиялар, қўшма ўқувлар ва радикализм билан кураш кабилар бор.

Бундан ташқари, Н.Моди Уфага ташриф буюриб, бу ерда 9-10 июлда БРИКС ва ШҲТ саммитларида қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: