Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Дата: 12:37, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Анумулу Гитеша Сарма ушбу мамлакатдаги миссиясини якунламоқда. Шу муносабат билан у республика ТИВ ва ТИАСИВларида учрашувлар ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВдан хабар қилишларича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан бўлган учрашув чоғида ўзбек-ҳинд муносабатларининг стратегик характери таъкидланди. Томонлар ўзаро манфаатли соҳалардаги алоқаларини мустаҳкамлашга тайёрлиги таъкидланди.
А.Камилов элчига иккитомонлама ҳамкориликни мустакамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Ҳиндистон элчисининг ТИАСИВда бўлган учрашуви чоғида иккитомонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
2013 йида Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги савдо айланмаси 29% ўсиб, $259,5 млнга етди. Бундан $42,2 млни экспорт, $217,3 млни эса импорт ҳисобига тўғри келади.
2014 йилнинг 5 ойи якунлари бўйича ўзаро савдо ҳажми 8,4% ошди ва $114 млнга етди.
Бугунда Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокида ташкил этилган 72 корхона фаолият юритмоқда. Шунингдек, мамлакатда Ҳиндистоннинг 20 компаниялари ваколатхоналари рўйхатга олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: