Ҳиндистон компанияси Тошкентда уй-жой қурилишига $500 млн инвестиция киритмоқда

Дата: 15:33, 30-08-2019.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Ҳиндистоннинг «Minerva world of knowledge» қурилиш компанияси Тошкентда уй-жой қурилишига $500 млн инвестиция киритмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Инвестиция маъмуриятидаги компания вакиллари билан учрашувда 500 млн доллар инвестиция шартномаси тузилди. Бу ҳақда музокаралар тўрт ой давом этди.

Пойтахтимиз маъмуриятига маълумотига кўра, компания Сергели туманида жойлашган турар-жой мажмуалари, университет ва ётоқхоналар, тиббиёт ва спорт объектлари, мактабгача таълим муассасалари ва савдо-кўнгилочар мажмуалар қуриш ниятида. Барча объектлар кейинги беш йил ичида қуриш режалаштирилган.

Сурат манбаи: t.me/poytaxt_uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: