Ҳиндистон ва Ўзбекистон маданият ва туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар

Дата: 12:12, 07-07-2015.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Куни-кеча Ҳиндистон ва Ўзбекистон маданият ва туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати. Хужжатлар Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг 6-7 июль куни Ўзбекистонга расмий ташрифи ва унинг Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг билан музокаралари ва улар томонидан қабул қилинган қўшма баёнот якунлари бўйча имзоланди.

Хусусан, туризм, ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар, маданият соҳасида 2015-2017 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро ҳамкорлик дастури имзоланди. Кўрсатилган хужжатлар доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон маданият ва сайёҳлик тармоқлари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, икки мамлакат ТИВ ҳамкорлик келишувини ҳам имзоладилар.

Ислом Каримов ва Нарендра Модиларнинг тор доирадаги делегациялар иштирокидаги музокараларида иқтисодий, АКТ, транспорт коммуникациялари, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақавий ҳавфсизлик, хусусан, терроризмга қарши кураш, киберхавфсизлик, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доираидаги ҳамкорлик ҳам кўриб чиқилди.

“Биз ўзбек урани етказиб беришга оид олдин имзоланган шартномани амалга ошириш бўйича қадамларни муҳокама қилдик. Шунингдек, мен хиндистоннинг Мумбайидан россиянинг Санкт-Петербургигача бўлган “Шимол-Жануб” халқаро транспорт коридори лойиҳаси ҳақида маълумот бердим ва Ўзбекистонга унга қўшилиш имкониятини таклиф қилдим”, – деб хабар қилди журналистларга Н. Моди.

Ҳинд бош вазири 6-13 июлда Марказий Осиёнинг беш мамлакати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюради. Бундан ташқари, 8-10 июлда Моди Уфада БРИКС ва ШҲТ саммитида қатнашади.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 21,2% ўсиб, $315,9 млнга етди.

Ўтган йили Навоий тоғ-металлургия комбинати ва ҳиндистоннинг UCIL ширкати 2014-2018 йилларда ўзбек урани сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: