Ҳиндистон Ўзбекистонда ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўйича завод қурмоқчи

Дата: 21:44, 11-01-2016.

Ташкент. 11 января. УзТАГ – Ҳиндистоннинг Aeepl Dreamingeers компанияси Ўзбекистонда ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўйича завод қурилишида қатнашмоқчи. Бунга доир келишув “Ўзбек металлургия комбинати” АЖ ва ҳинд ширкати ўртасида имзоланган. Деб хабар қилди REGNUM АА корхона вакили.

Унинг сўзларига қараганда, ҳинд компанияси “Ўзметкомбинат”га ферросилиций ва ферромарганец ишлаб чиқариш бўйича муҳим бўлган ўз технологик ишланмалари тақдим этади.

“Янги корхона Марказий Қизилқумдаги Кўкпатас кони негизида ферросқотишмалар кони асосида ташкил этилади, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга “Ўзметкомбинат”нинг $64,8 млн маблағи йўналтирилади”, - деб таъкидлади агентлик суҳбатдоши.

2017 йилда бу ерда 15 минг тонна ферросилиций, 2018 йилда эса 10 минг тонна ферросиликомарганец ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Олдин “Ўзметкомбинат” ферросилиция ва ферромарганецни Украина ва Россиядан сотиб олар эди.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзметкомбинат” АЖ Ўзбекистон металлургия саноатининг етакчи корхонасидир. Комбинат таркибида пўлат эритиш ва прокат ишлаб чиқариши, рангли металлар ишлаб чиқариш, шунингдек, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бўлинмаларига эга. Республикада олинадиган қора металларнинг 90% корхона ҳиссасига тўғри келади. Ҳозирда ҳом-ашё етишмаслиги туфайли у тўлиқ кучи билан ишламаяпти.

2014 йил якунлари бўйича комбинат пўлат ишлаб чиқаришни 2013 йилга қараганда 0,7%, кўпайтириб, 751,4 минг тоннага, қора металллар чиқаришни 725,2 минг тоннагача (+1%) оширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: