Ҳиндистон жоме масжиди бош имом-ҳатиби бошлиқ диний арбоблар гуруҳи Ўзбекистонга келмоқда

Дата: 13:58, 13-03-2018.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – 13 мартда Тошкент шаҳрига Деҳли шаҳри Жоме масжидининг бош имоми, Ҳиндистондаги Нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бири Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлигидаги диний делегация ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Юртимизга ташриф чоғида ислом қадамжоларини зиёрат қилиш, мамлакатимизнинг тарихий ва меъморий обидалари билан танишиш, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Тошкент ислом университети раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://www.gasimli.info/imam-bukhari-logo.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: