Ҳиндистондаги турнир Ўзбекистон шахматчиларига икки медал олиб келди

Дата: 16:04, 18-01-2017.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон шахматчилари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган турнирда икки медални ютиб олдилар. Мусобақа 2017 йилнинг 9-16 январ кунлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Delhi International Open-2017 турнирида 23 мамлакатдан 258 спортчи қатнашди.

“Сехрли шахмат” нашри маълумотига кўра, халқаро аёллар гроссмейстери Гулруҳбегим Тоҳиржонова (жаҳон рейтингида 2284 очко), тўрт ғалаба ва беш дурангга эришди. Бундан икки сўнгги натижа халқаро гроссмейстерлар билан партияларда эришилди.

Натижада Ўзбекистон вакиласи 6,5 балл тўплаб биринчи ўринни эгаллади. Халқаро гроссмейстер Марат Жумаев (2457) 8 очко билан қўшимча кўрсаткич ёрдамида “бронза” эгасига айланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: