Ҳиндистонни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Тошкентдаги саммитда қабул қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 16:26, 29-02-2016.

Тошкент. 29 феврал. ЎзТАГ – РФ президентининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бўйича махсус вакили, РФ ТИВ алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Бахтиёр Ҳакимов ШҲТ мамлакатлари ва Ҳиндистон ушбу мамлакатни ташкилотга қабул қилиш ҳақида меморандумни Тошкентдаги саммитда имзолашларини баён қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биз бунинг устида ишламоқдамиз”, - деди Ҳакимов.

“Меморандум лойиҳалари миллий координаторлар даражасида тасдиқланган. Ушбу лойиҳаларни ҳамкорларга топшириш ҳақида қарор ҳам мавжуд, кейин эса улар билан белгиланган тартибда муҳокама қиламиз”, - деб қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамизки, ШҲТ саммити 23-24 июнда Тошкентда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: