Ҳиндистоннинг Bravo Pharmaceuticals ширкати Ўзбекистонда тиббий воситалар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Дата: 10:29, 21-12-2015.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Ҳиндистоннинг Bravo Pharmaceuticals Private Limited ширкати “Навоий” эркин саноат-иқтисодий ҳудудида (ЭСИҲ) Bravo Pharmaceutical қўшма корхонасини ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги корхона турли тиббий воситалар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш билан шуғулланади. Лойиҳанинг умумий қиймати $2,6 млн бўлиши кутилмоқда”, - деб таъкидлашди “Навоий” ЭСИҲ матбуот хизматида.

Бугунда ҳинд томони бу ерда ишлаб чиқариладиган тиббий воситалар рўйхатини аниқлаштираётгани хабар қилинмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, унинг улушини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: