Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси иши муҳокама қилинди

Дата: 16:18, 19-02-2016.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Винод Кумар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ хабарига асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчихонаси фаолияти билан боғлиқ амалий масалалар кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 2011 йил майда Стратегик ҳамкорлик ҳақида қўшма баёнот имзоланган.

2014 йил якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси $315 млн 900 мингни (+21,2%) ташкил этиб, 2009 йилдан бери 4 карра ўсди.

Ҳозирда Ўзбекистонда ҳинд сармояси иштирокида 82 корхона, 22 ҳинд фирма ва компаниялар ваколатхоналари мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: