Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз дипломатик миссиясини якунлади

Дата: 19:08, 23-04-2019.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Винод Кумар ўз дипломатик миссиясини якунлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“23 апрелда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз дипломатик миссиясини тугатаётган Ҳиндистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумарни қабул қилди”, - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, томонлар ҳар икки мамлакат раҳбарлари доимий мулоқотига асосланган икки томонлама муносабатларнинг юқори даража эканлигини қайд этдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Нарендра Моди охирги ярим йилда ўзаро ҳамкорликни кўрсатадиган барча соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун икки бора учрашдилар.

Шунингдек, учрашувда халқаро ва регионал сиёсатнинг алоҳида масалалари кўриб чиқилди.

Сурат манбаи: mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: