Индонезия президенти Жоко Видодо Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосарини қабул қилди

Дата: 17:05, 25-08-2017.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Индонезия Республикаси президенти Жоко Видодо мамлакат пойтахтида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ хўжалик вазири Зойир Мирзаевни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги хабарига асосланган ҳолда.

Томонлар учрашувда икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги, жумладан, қишлоқ хўжалик соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, ҳукуматлараро ва муассасалараро алоқаларни янги даражага чиқариш ва товар айланмасини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: