Индонезия Ўзбекистондаги сайлов кампаниясининг ташкилий даражасини юқори баҳолади

Дата: 20:04, 23-12-2014.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Индонезия Ўзбекистондаги сайлов кампаниясининг ташкилий даражасини юқори баҳолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек ташқи сиёсий муассасаси сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида (ТИВ) Индонезия Республикасининг Халқ вакиллари палатаси спикери ўринбосари Фадли Зон бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида унумли ҳамкорлик ва ўзаро манфаатларни инобатга олишга асосланган икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Индонезия томони Ўзбекистондаги ташрифи доирасидаги орттирган таассуротлари билан ўртоқлашди. Парламент делегацияси аъзолари 21-декабр куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловга халқаро кузатувчилар сифатида қатор ҳудудларда бўлдилар ва сайлов кампаниясининг ташкил этилишини юқори баҳоладилар. Сайлов халқаро тамойиллар асосида ва сайловчиларнинг фаол иштирокида ўтганлиги таъкидланди.

Халқаро масалалар бўйича фикр алмашинуви давомида БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Осиеда ҳамкорлик бўйича мулоқот ва бошқа тузилмалар доирасида ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги тасдиқланди, деб қайд этилади ТИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: