Индонезиялик сайёҳларининг суратлари Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилади

Дата: 12:33, 07-02-2019.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – 7 февралда Жакартада 2018 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган Индонезиялик сайёҳларининг суратлари намойиш этиладиган суратлар кўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кўргазма Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси профессор Э. Маргианти билан ҳамкорликда “Истиклал” музейи (Жакарта) маъмурияти кўмагида ташкил этилган.

Тадбирни ўзказишга Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси ҳам кўмак берган.

Суратлар www.visituzbekistan.id сайтида ҳам жойлаштирилади.

Қайд этилишича, кейинги йилларда Жанубий-Шарқий Осиё, шу жумладан, индонезиялик сайёҳлар оқимининг кўпайиши кузатилмоқда.

Ўзбекистонга кириш туризмининг ривожига қатор мамлакатлар, шу жумладан, индонезиялик сайёҳлар учун виза режимининг соддалаштирилиши ҳам роль ўйнади.

Кўргазма 17 февралга қадар давом этади.

Сурат манбаи: http://asr.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: